Тошкентнинг 3 та тумани вақтинча электр токидан узилди

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Яшнобод, Яккасарой туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 2 — август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Юнусобод тумани:

 «Посира», «Обод», «Оқтепа», «Шоштепа», «Юртобод», «Меҳнатобод», «Беғубор» ҳамда «Бободеҳқон» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 24:00 дан 12:00 гача;

Яшнобод тумани: «Боғбон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 17:00 гача;

Яккасарой тумани:

«Конституция» МФЙларининг айрим ҳудудларида бугун соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.