Исроилда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларга эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. 

Бу ҳақда элчихона ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Унга кўра, Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси яна бир бор қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг.

2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт-орти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Ҳоме Фронт Cомманд) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.

4. Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланг.