Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма уч томонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади.
Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазирли Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилган.
«Жорий йил охирига қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган умумий энергия қувватини 4 ГВт дан ортиқ даражага етказамиз. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 20 ГВт дан ошади, шундан 2 дан 5 ГВтгача Европага экспорт қилинади», — деди Ж.Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистондан борадиган электр энергияси Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими орқали Қозоғистондан Каспий денгизи туби бўйлаб Озарбайжонга, у ердан Грузияга, сўнгра Руминия, Венгрия ва Болгарияга етказилади.