Қизларга 9 ёшдан турмушга чиқиш мажбурий қилиб қўйилмоқда

Ироқда қизларга 9 ёшдан турмушга чиқиш мажбурий қилиб қўйилмоқда. Ироқ парламенти қизлар учун никоҳ қуришнинг минимал ёшини икки баробарга қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Расмийларга кўра, қизларни бошланғич мактабдан сўнг 9 ёшдан бошлаб дарҳол турмушга бериш керак. Бу уларга ахлоқсиз муносабатлардан қочишга ёрдам берар экан. Ўғил болалар учун эса ёшни унчалик қисқартиришни истамадилар ва уйланиш ёшини 15 ёш қилиб қўйдилар.

Юнисеф маълумотларига кўра, инсон ҳуқуқлари қонуни бузилиб, бу лойиҳа тасдиқланса, Ироқдаги қизларнинг 28 фоизи 18 ёшга тўлмасдан эрга тегишга мажбур бўлишади. Агар бу қонун тасдиқланса Ироқ дунёда жаҳон рекордини ўрнатади.

Айни дамда фақат Камбоджада никоҳ қуришнинг минимал ёши 13 ёшни ташкил этади.