Тошкентдаги «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиси аёвсиз калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 22-сонли «Меҳрибонлик уйи»да тарбияланувчилардан бири самосуд қилингани акс этган видеолар тарқалди.


Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувда қуйидагилар аниқланди.

Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 й.т. С.Х., Д.И ва В.Л)  тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.