Маданият вазири Озодбек Назарбеков куёвининг синглисини хафа қилмади

Давлат ташкилотоаридаги мансаблар камлик қилгандек бюджетимиздан миллиардлаб маблағ ажратилган “Овоз” лойиҳасига ҳам қариндош уруғчилик анъаси аралашиб кетди.

Ярим финал бочқичида Финал босқичига Севара Назархоннинг жияни Юлдуз, ҳамда Озодбек Назарбеков куёви Ёрқинхўжага сингил бўлган Мадлен йўл олди.

Ҳакамлар биронта қариндошини хафа қилмабди. Куёв қайнотасидан, жиян холасидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, “Овоз” лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд сўм ажратилиб, Давлат харидлари порталида эълон қилинган ҳужжатда ташкилотчиларга 6 ой давомида маълум  суммада гонорар тўланиши белгиланган.

Унинг илк мавсуми мураббийлари эса Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Тоҳир Содиқов ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков бўлган.