Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Унга кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли орган сифатида бeлгиланади.
Хабарга кўра, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланиб, 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.