Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар хатлови ҳақида маълумот берилди

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар хатловдан ўтказилиши юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистонда хатловдан ўтказиш режа-жадвал асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ҳар йилги режа-жадвал асосида амалга оширилади.

Режа-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади ва жамоатчиликка эълон қилинади.