16 ёшли А.Ў (ўғил бола) Болалар омбудсманига отасининг спиртли ичимликка ружу қўйиб, оиласига зўравонлик қилаётгани ҳақида мурожаат қилган. У отаси онасини қўрқитиши ва акасини уйдан ҳайдаб юборганини айтган.
Текширувлар давомида мурожаатдаги даъволар тасдиқланган. Боланинг онасига берилган ҳимоя ордери талабларига риоя қилиниши назоратга олинди.
Ғ.Н. майда безорилик учун 15 суткага қамалди ва суд қарорига кўра, у спиртли ичимликдан мажбурий даволанишга юборилади.