Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Бекобод шаҳар ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан қушни давлатга ўтиш учун «Фарҳод» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган, фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Ўтказилган текширувларда фуқарога тегишли бўлган қул юкларида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 187 млн сўмлик оғирлиги 804 гр. тилла ва кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 7 ой давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 22 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларда 56.3 кг заргарлик буюмлари ноқонуний айланмасига чек қўйилди, — дейилади хабарда.