Тошкент вилоятидаги энг катта музлик — Пахтакор шиддат билан эримоқда

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Германия ер тадқиқотлари илмий маркази ҳамда Яшил Марказий Осиё ташаббуси лойиҳалари асосида Тошкент вилоятидаги энг катта музлик — Пахтакор музлигига навбатдаги экспедиция  амалга оширилди.

Бу ҳақда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти хабар берди. 

Пахтакор музлигига дастлабки экспедиция 2023 йилнинг ёзида амалга оширилган бўлиб, ўшанда тадқиқотчилар музлик тилига 3 метрли қозиқ бурғилаб ўрнатиб келишган эди.

Экспедициянинг 2-босқичида Тошкент шаҳридан Ойгаин қор кўчки станциясига қадар автотранспортда, станциядан Пахтакор музлигига қадар пиёда борилди.

Йўлнинг мураккаблиги сабабли таҳминан 35 км масофа 2 суткада босиб ўтилди. Жамоа таркиби 7 нафар илмий ходим ва 3 нафар маҳаллий фуқаролардан иборат бўлди.