Ўзбекистонда яқин қариндошларнинг, жумладан, судланганлик ёпилгани сабабли ишга қабул қилишдан бош тортиш ноқонуний деб тан олинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар қилди.
Меҳнат кодекси ва “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунга яқин қариндошларнинг, жумладан, судланганлик ёпилгани сабабли ишга қабул қилишдан бош тортиш ноқонуний ҳисобланиши ҳақидаги ўзгартиришларни киритиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур қонун фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда тенг имкониятларни таъминлаш, шунингдек, ишга қабул қилишни ноқонуний рад этиш ҳолатларини камайтириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
