Байрам кунлари қайси банклар ишлайди?

Жами 25та банк орқали байрам ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун — 31-августдан 3-сентябргача дам олишади. Бу бўйича ўтган йили президентнинг тегишли фармони қабул қилинганди.

Шундан келиб чиқиб, дам олиш кунлари қуйидаги банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:

  1. Agro bank”;
  2. «Asisa Alliance bank«;
  3. «Aloqa bank«;
  4. «Anor bank«;
  5. «Asaka bank«;
  6. «Biznesni rivojlantirish banki«;
  7. «Garant bank«;
  8. «Davr bank«;
  9. «InFinbank«;
  10. «Ipoteka bank«;
  11. «Ipak Yo‘li banki«;
  12. «Madad Invest bank«;
  13. «MKBank«;
  14. «Octobank«;
  15. «Orient Finance bank«;
  16. «Poytaxt bank«;
  17. «Sanoatqurilishbank«;
  18. «Saderat bank«;
  19. «Trast bank«;
  20. «Turon bank«;
  21. «Universalbank«;
  22. «Xalq banki«;
  23. «Hayot bank«;
  24. «Hamkorbank«;
  25. «O‘zmilliybank«.

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.

Мустақиллик байрамида Тошкент метроси 31 август ва 1 сентябрда одатий иш кунлари, 2,3-сентябрда эса дам олиш кунлари учун белгиланган жадвал асосида хизмат кўрсатади.

2024/2025-ўқув йили олий таълим муассасаларида 9 сентябрдан бошланиши маълум қилинганди. Академик лицейларда, касб-ҳунар мактабларида эса таълим жараёнлари 4 сентябрдан бошланиши белгиланди.