ИИВ яна бир жиноятчини қидирувга берди

Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этиб, яшириниб юрган қашқадарёлик фуқарога нисбатан қидирув эълон қилди.

Маълум қилинишича, Жабборов Алпомиш 1996 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. У Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан яшириниб келмоқда.

Ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга фуқаролардан зудлик билан 102 ёки 71-231-34-33, 97-273-11-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралди. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.