Тошкент шаҳридаги Салар — Нурҳаёт темирйўл бекати оралиғида поезд аёлнинг ортидан келиб уриб кетган.
Тошкент шаҳридаги темир йўл ҳудудида 1988 йилда туғилган аёл поезд уриб кетиши натижасида вафот этди.
Ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 атрофида содир бўлган. Тошкент шаҳридаги Салар — Нурҳаёт темирйўл бекати оралиғида поезд аёлнинг орқасидан келиб уриб кетгани аниқланган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ва ИИО ходимларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб шифохонага олиб кетилган.
Аёл шифохонада жарроҳлик амалиётига олинган ва бир неча кун у ерда даволанган. Аёлга кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан у шифохонада ҳаётдан кўз юмган.