«Ўзатом» ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси, «Росатом» ҳамда «Атомстройэкспорт» ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди.
«Ўзатом» Атом энергияси агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси ва «Атомстройэкспорт» АЖ («АСЭ» АЖ, «Росатом»нинг муҳандислик бўлими) Ўзбекистонда қурилажак кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади.
«Ўзатом» агентлиги хабарига кўра, ҳужжат Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев ва «Росатом» давлат корпорацияси бош директори ўринбосари — Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.
«Бугунги имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни бошлашга қадам ташлаганимиз далолатидир, бу эса яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан тўғри ишларни бошлаш имконини беради», — деди Отабек Омонов.