Бугун, 12 сентябрь куни соат 16:25 лар атрофида «Чилонзор» йўлининг Миллий боғ бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 21-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.
Белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезддаги йўловчилар бекатга туширилган.
Шундан сўнг поезд ортдан юборилган 6-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, юзага келган камчиликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш учун текширув йўлаги томон олиб кетилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.