11 сентябр куни бўлиб ўтган электрон аукционда “Электртармоққурилиш” АЖнинг Чирчиқ металл тузилмалар заводи бино ва иншоотлари сотилди.
Кимошди савдоси 24 дақиқа давом этди. Унда 39,9 млрд сўм (бошланғич баҳодан 5 фоиз юқори) нарх таклифини берган “УЭТ Цонструцтион” МЧЖ ғолиб деб топилди. Савдо вақтида бу корхонадан бошқа иштирокчилар таклиф бермади.
Объект Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Трансформаторчилар кўчасида жойлашган бўлиб, 4,6 гектар майдонни эгаллаган. Э-аукцион маълумотига кўра, завод барча асбоб-ускуналари, автотранспорт воситалари, темирйўли ва тепловози билан комплекс равишда сотувга қўйилган.
Инвестор объектнинг сотилган якуний нархидан 50 фоизи миқдоридаги суммани 10 кун мобайнида тўлаши, қолган қисмини 6 ой муддат ичида тўлаши керак.
Очиқ маълумотларга кўра, аукцион ғолиби “УЭР Цонструцтион” МЧЖ 2023 йил апрел ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Устав капитали – 1 миллиард 245 миллион сўм бўлиб, у корхона муҳандислик иншоотлари қурилиши билан шуғулланади. Таъсисчиси – Ҳайдархонов Акмалхон Аъзамхон ўғли.
Чирчиқ металл тузилмалар заводи 2023 йил апрел ойида бўлиб ўтган кредиторлар умумий йиғилиши қарори асосида жорий йил май ойида кимошди савдосига қўйилган.
Аввалроқ спирт ишлаб чиқарувчи Андижон биокимё заводининг 96 фоизлик давлат улуши 101,3 млрд сўмга Жасмине Голд Гроупъга сотилган эди.