Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Шу йилнинг 11 сентябрь куни тунги соат тахминан 22:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чимён» мфй ҳудудидаги ички йўлда ҳайдовчи 1995 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги «MAN TGS 41» русумли юк транспорт воситасида руль бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида транспорт воситасида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Юк машинаси ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилган (тан жароҳати олмаган).