Ўзбекистон Президенти Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди

Германия канцлери Олаф Шолц якшанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Президент Шавкат Мирзиёев эса Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия канцлерини Регистон майдонида кутиб олди.