Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни ов қилишга муддатсиз мораторий жорий этиш таклиф этилди.


Экологик партия таклифига кўра, Қизил китобга кирган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишни чеклаш табиий ресурсларни сақлаб қолишга имкон беради.


Шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларда ҳам ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш алоҳида таъкидланган.

Хусусан, 1992 йилдаги “Биохилма-хиллик тўғрисидаги конвенсия”га мувофиқ давлатлар биохилма-хилликни таъминлаш, салбий таъсирни баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши лозимлиги белгиланган.


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг низомида табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш учун барча давлатларнинг саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш лозимлиги қайд этилган.