Тошкент – Красноярск – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар кечиктирилиши маълум қилинди

Uzbekistan Airways Тошкентдан Красноярскка ва ортга парвоз қиладиган йўловчиларга мурожаат билан чиқди.

Таъкидланишича, бугун 21 сентябрь куни режалаштирилган HY9683/9684 авиақатнови техник сабабларга кўра Тошкент – Красноярск – Тошкент йўналиши бўйича кечикиб амалга оширилади.


Жадвалга мувофиқ:
• Тошкентдан жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 12:00;
• Красноярскка етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 17:30.
• Красноярскдан жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 19:00;
• Тошкентга етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 20:50
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралди.