Тошкентда иссиқ сув нархи нега ошганига изоҳ берилди

Veolia Energy Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархи 15 фоизга ошиши бўйича изоҳ берди

“2023 йилда корхоналар учун электр энергиясига тарифлар кескин ошди. Бу қўшимча харажатларни қоплаш учун биз 2023 йилнинг 2 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун тарифларни оширишга мажбур бўлдик. Бироқ аҳоли учун тариф 2023/2024 йилги иситиш мавсуми охиригача ўзгаришсиз қолди. 2024 йилнинг 2 апрелидан бошлаб у 15 фоизга ошди, бу эса энергия ресурслари нархининг ўсиш суръатларидан анча паст”, — дейилади Veolia Energy хабарида.

Компания тарифларни ошириш мажбурий қадам бўлганини таъкидлади.

“Биз иқтисодий реаллик ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ўртасида мувозанатни сақлаш учун барча чораларни кўряпмиз”, — дейилади Veolia Energy маълумотида.