Қашқадарёда қайнотасининг милтиғидан ўзини отиб қўйган келин вафот этди

Жорий йилнинг 22 сентябр куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Қ.Н.(эркак) ов қуролини ҳовлисининг молхонаси ёнида унутиб қолдирган.

Соат 14:30 атрофида Қ.Н.нинг келини М.Ж. молхонани тозалаш учун кирган вақтида эҳтиётсизлик қилиб қуролни сейфга жойламоқчи бўлганида милтиқ отилиб кетган ва ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолатда юзасидан Қ.Н.га нисбатан ЖКнинг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўзғатилган жиноят иши Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.