1968 йилда ўз раҳбарини, унинг рафиқаси ва икки фарзандини ўлдирганликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган 88 ёшли Ивао Ҳакамадаоқланди.
2014 йилда Сидзуока шаҳри суди жиноятчининг ДНКси Ҳакамаданикига мос келмаслигини исботлади, шундан сўнг маҳкум озодликка чиқди. Бироқ бундан кейин Токио суди бу қарорни бекор қилди. 2023 йилда иш Япония Олий судига топширилган.
Суд ишни қайта кўриб чиқишга рози бўлди, чунки терговчилар маҳкумга далилларни атайин ташлаб қўйган булиши мумкин эди. Ҳакамаданинг ўзи, 1964 йилда ҳибсга олинганидан сўнг, қотилликни тан олган, аммо кейин иқрорнома қийноқлар натижасида олинганлигини айтган.