Қайд этилишича, мазкур факт вилоят прокуратураси интернет тармоғини кузатиш чоғида аниқланган, шундан сўнг эркак қўлга олинган.
“2024 йил 25 сентябрь куни прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўзининг ички органларини жами 9 миллион тенгега сотиш бўйича ноқонуний битим тузмоқчи бўлган фуқаро Э. қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 116-моддаси 1-қисми билан судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.