Ҳозирча у Атлас ва Атлас Cросс автомобиллари учун мавжуд
Google ва Volkswagen автомобилчилар учун сунъий интеллект (AI) асосида бепул виртуал ёрдамчини тақдим этди. Бу ҳақда Реутерс ахборот агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, виртуал ёрдамчи автомобилни таъмирлаш ҳақида маълумот бериши мумкин. Бунинг учун ёрдамчига қўшимча равишда машина қўлланмалари ва бошқа маълумотлар ўргатилган бўлади.
Ҳозирча хизматдан Атлас ва Атлас Cросс Спорт автомобиллари фойдаланишлари мумкин. Кейинги йил бошидан эса бошқа Volkswagen моделлари учун ҳам жорий қилинади.