Андижонда реклама баннерини ўрнатаётган эркакни ток урди

Бугун, 30 сентябрь куни Андижон вилоятида реклама баннерини ўрнатаётган эркакни ток урди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Шаҳрихон тумани “Тараққиёт” МФЙдан ўтувчи “Жанубий” подстанциясидан чиқувчи “Шодлик” электр узатиш тармоғининг 10 кВ ҳаво тармоғи ёнида жойлашган реклама баннерида ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз фуқаро томонидан баннер ёпиштиралаётган вақтда фуқаро фавқулотда токка тушган. 

Қайд этилишича, айни вақтда ушбу фуқаронинг ҳолати яхши, у шифокор назоратида.