Poytaxt bank ҳам ипотека кредитлари ажратишни бошлайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Poytaxt bank ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда Poytaxt bank томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилади (https://t.me/bank_poytaxt/1854).

Шунингдек, томонлар аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда ипотека бозорини ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан маблағ жалб қилиш тўғрисида келишиб олдилар.