Пискент туманидаги кўприк қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент туманидаги кўприк қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди

Унга кўра, 2 октябрь куни соат 20:00 ларда 1987 йилда туғилган фуқаро Hоwо юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда кўприк ўпирилган. Оқибатда юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.

ЙТҲ содир бўлган вақтда кўприкда фуқаролар бўлмаган. Ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.