«Марказий банк бизнес юритиш учун жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда» , – Humans Companies директори Владимир Добрйнин

«Биз, Марказий банкнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари меъёрларини бузган ҳолда амалга оширилган, бозорни адолатли тартибга солиш тамойилларига зид ва бизнес юритиш учун жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда, деб ҳисоблаймиз. МБ ўтказилган амалиётлар бўйича ҳеч қандай маълумот сўрамади ва «Мароқанд» АЖ томонидан қандайдир ҳуқуқбузарликларни кўрсатмасдан қарор қабул қилди. Чекловлар сабаби ўйинлар билан боғлиқ амалиётлар эканлигини биз бугун ОАВдаги хабарлардан билдик. Бундан ташқари, «Мароқанд» АЖ бирор бир ҳуқуқбузарликларни бартараф қилишга қонунчиликда назарда тутилган олдиндан огоҳлантиришни олмаган.

Биз Марказий банкка адолатни тиклаш ва гуруҳнинг лицензияланадиган компанияларига хизматларининг тўлиқ ишлашини қайтариш талабини юбордик. Шунингдек мурожаатлар Президент Маъмуриятига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсменга, Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлигига юборилди. Келиб чиққан вазиятни ҳал қилиш учун ваколатли органларнинг аралашувларини кутмоқдамиз.

Бундай ноқонуний ҳаракатлар адолатли тартибга солиш тамойилларига путур етказади ва молия сектори барқарорлиги, ҳамда мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигига жиддий хавфларни туғдиради. Ҳозирги пайтда Ҳуманс жамоаси ва «Мароқанд» АЖ сервисни тиклаш учун янги техник ечим устида фаол иш олиб бормоқдалар», — дея таъкидлади «Humans Companies» АЖ [«Мароқанд» АЖ ягона таъсисчиси] директори Владимир Добрйнин.

Маълумот учун, кеча Марказий банк Upay фаолиятини 6 ойга чеклаганди.