Виктор Эмброс ва Гэри Рувкун физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлди

Мукофот микроРНК кашфиёти учун берилди. Айтилишича, микроРНК ген регуляцияси юз миллионлаб йиллар давомида ишламоқда. Бу механизм тобора мураккаблашиб бораётган организмларнинг эволюциясини таъминлади.

«Биз генетик тадқиқотлардан биламизки, ҳужайралар ва тўқималар микроРНКларсиз нормал ривожланмайди. МикроРНКларнинг ғайритабиий тартибга солиниши саратон ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин ва одамларда микроРНКларни кодловчи генлардаги мутациялар туғма эшитиш қобилиятини йўқотиш, кўз ва скелет касалликлари каби ҳолатларни келтириб чиқаради.

Эмброс ва Рувкуннинг C.elegans чувалчангидаги муҳим кашфиёти кутилмаган эди ва барча мураккаб ҳаёт учун зарур бўлган генларни тартибга солишнинг янги ўлчовини очди», — дейилади хабарда (https://www.nobelprize.org/prizes/medicine/2024/press-release/).