Ҳозирда уларнинг баъзилари кома ҳолатида. Вафот этганлар бор.
Маълум бўлишича, 2 октябр куни беш нафар мактаб ва техникум ўқувчилари Gentra автомашинасини ижарага олишган. Рулда ўтирган ўқувчи Марғилон кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган.
Натижада автомобил бетон тўсиқни кесиб ўтиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва у ерда юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида 17 ёшли Гентра ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Унинг уч тенгдоши ва 15 ёшли ўсмир оғир жароҳатлар билан Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Айни дамда болаларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Жабрланганлардан бири жон бераётган пайтда тиббий ёрдам туфайли қутқариб қолинди. Ҳозирда уларнинг барчаси кома ҳолатида.
Вояга етмаганларга автомашинани ким ижарага бергани ҳақида эса маълумот ошкор қилинмаяпти.