Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, 21 ёшли Б.А. ижтимоий тармоқларда инсон аъзоларини сотиб олиш ҳақида эълон бергани ва бу иш билан шуғуллангани учун жиноий жазога тортилди.
У буйракни 38 минг, жигарни 43 минг ва суяк илигини 23 минг долларга сотиб олишини маълум қилиб, мурожаат қилган фуқароларга операцияларни Германияда амалга оширилишини айтган ва олдиндан 350 доллар тўлашни талаб қилган.
2024 йил 26 апрелда Ж.Р.дан олдиндан тўловни олган вақтда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. Судда талаба бу ишни пулга муҳтож бўлгани сабабли қилганини айтган.
Суд Б.А.ни жиноятга тайёргарлик ва инсон аъзоларининг олди-сотдиси айбида айбли деб топиб, унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади.