Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
Энди унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилди. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.