Жамоат транспорти учун ажратилган йўлакда бошқа машиналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрда «Йўл ҳаракати қоидаларига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра:
— Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно;
— Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.
Бунда транспорт воситаси ушбу йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмай, унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.