Ўзбекистонда 16 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 16 октябрь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Об-ҳаво Тошкент шаҳрида

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 11-13 даража бўлади.

Об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

Об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Об-ҳаво Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11-16 даража бўлади.

Об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.

Об-ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11-16 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.