Ўзбекистон ва «Озон» ҳамкорлиги тўғрисида келишув имзоланди

16-октябр куни Тошкентда ўтказилган Central Asia Retail Week 2024 халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (МИСС) ва Россиянинг «Озон» онлайн савдо майдончаси ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

Россиянинг «Озон» бозори 2023-йил ноябр ойида Ўзбекистонга кириб келган. Ўшанда «Озон» франчайзинг асосида буюртмаларни етказиб бериш пунктларини ривожлантиришни режалаштирганини билдирганди.

Жорий йил май ойининг охирида Россия президенти Владимир Путин ўзбек тадбиркорлари «Озон» платформасида ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўлишларини маълум қилди.