Рақобат қўмитасининг маълумот беришича, қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “FOREVER SERVICE” ва “КАRMАNА MОY INVEST” МЧЖларнинг пахта ёғи, пахта шроти ва пахта шелухаси маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотиш фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, “FOREVER SERVICE” МЧЖ томонидан жами 2 млрд сўмдан ортиқ жумладан, 101,52 тонна пахта ёғи, 191 тонна пахта шроти ва 126,2 тонна пахта шелухаси тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилиши натижасида, юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда жами 55 млн сўмдан ортиқ тафовут (фарқ) ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, “КАRMАNА MОY INVEST” МЧЖ томонидан жами 1,1 млрд сўмдан ортиқ жумладан, 8 ҳолатда 163,7 тонна пахта шелухаси ва 6 ҳолатда 148,7 тонна пахта шроти тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилиши натижасида, юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда жами 54 млн сўмдан ортиқ тафовут (фарқ) ҳолатлари юзашга чиққан.