Мамлакат миқиёсида ўтказиладиган сайлов жараёнлари номзодлар ва партия рекламалари, сайловолди кампаниялари ва турли ташкилий ишларга каттагина ҳаражатларни талаб қилади. Табиийки, сарфланган бу пуллар қайсидир маънода ташқи мамлакатлар олдидиа мамлакат имиджи учун ҳам хизмат қилади.
Масалан 2020 йилги АҚШ президентлик сайлови дунё тарихидаги энг кўп маблағ ажратилган сайловлардан бири сифатида қайд этилган. Сабаби, ушбу сайловда сарфланган маблағ 14 миллиард доллардан ошиб, 2016 йилдаги сайловларга сарфланган маблағдан икки баробар кўп бўлган экан. Хўш, Марказий Осиё давлатларида сайловларга қанча пул тикилади?
Марказий Осиё давлатларида ҳам сайловларга ажратиладиган маблағлар турлича. Айтайлик, Қозоғистон 2023 йилда ўтказилган президентлик сайловлари учун 82 миллиард тенге (тахминан 180 миллион доллар) сарфлади. Бу маблағ сайлов участкаларини ташкил қилиш ва бутун жараённи молиялаштиришга йўналтирилган.
Қирғизистон ва Тожикистондаги сайловларга ажратиладиган маблағлар нисбатан камроқ бўлган. 2020 йилги Қирғизистон парламенти сайловлари учун 505 миллион сом (тахминан 6 миллион доллар) сарфланган бўлса, Тожикистондаги охирги сайловларга ажратилган маблағ ҳам шунга яқин.
Ўзбекистонда 2021 йилда ўтказилган президентлик сайловлари учун давлат бюджетидан тахминан 300 миллиард сўм (27 миллион доллар) ажратилган. Марказий Осиёдаги давлатлар орасида бу ўрта даражадаги қиймат ҳисобланади.
Аммо, жорий йилги парламент сайловлари учун ажратиладиган маблағ ҳозирча расман эълон қилинмади.
Марказий Осиёда мамлакатларидаги сайловларда Қозоғистон энг кўп маблағ ажратиш бўйича етакчи бўлса, Ўзбекистонда бу ўртача даражани ташкил қилади.