Фурқат туманида Cobalt ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки инсон вафот этди.
Маълум бўлишича, Cobalt ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган пайтда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Рўпарадан келаётган Damas ҳайдовчиси эса уни пайқамай қолгани сабаб аянчли ЙТҲ содир бўлган. Натижада Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Cobalt ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилган. Суд ҳукмига кўра, фуқаро 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.