Туркия марказидаги Ақсарай вилоятида шаҳарлараро автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 34 киши тан жароҳати олди.
Ақсарай вилояти губернатори Меҳмет Али Кумбузоғлу таъкидлаганидек, автобус ҳалокати шаҳардан 25 километр узоқликда содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, воқеа жойида суриштирув ишлари бошланган. Айни дамда расмийлар қурбонларнинг айримларининг жасадларини аниқламоқда. Жабрланганларнинг айримларининг аҳволи оғир. Тиббий ёрдамга муҳтож бўлган барча йўловчилар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Анқара-Ақсарай йўли қўшимча хавфсизлик мақсадида вақтинча ёпилди.
Умуман, Туркиянинг йўллари жуда хавфли. Расмий маълумотларга кўра, 2023-йилда мамлакатда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 6548 киши ҳалок бўлган. Йўловчи автобусидаги воқеа мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат назоратини кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.