Божхона қўмитасида божхона органлари фаолиятининг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда маълум қилинишича, ҳисобот даврида хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида 757 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган. Чегарада импорт товарлари устидан божхона кўриклари самарадорлиги ошиб, 356 млрд сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинди.
Йиғилишда маълум қилинишича, божхона органлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 59 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда 34 та қурол, 1 187 та ўқ-дорилар ушлаб қолинган.
Ўтган 9 ой давомида расмийлаштирилган 754 мингта божхона юк декларацияларининг 15 фоизи инсон омилисиз автоматик равишда расмийлаштирилди, экспортда бу кўрсаткич 41 фоизга етган.