Тошкентга дам олишга келган россиялик Лента.ру журналисти ва унинг шериги жасади Karaman Palace меҳмонхонасидан топилгани хабар қилинди.
Катта эҳтимол билан улар бадбуй газ ҳидидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа содир бўлишидан олдин меҳмонхонадаги бассейн тозаланган. Тозалаш давомида чиққан бадбуй газ хонага вентиляцион тизим орқали кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.