“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раисига матбуот котиби тайинланди

Тўлаганов Ҳожиакбар Тоҳиржонович “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ҳ.Тўлаганов 1979 — йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У бунга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.