Ўзбекистонда 24 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 24 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни айрим ҳудудлардагина ёмғир ёғиши мумкин.

Об-ҳаво Тошкент шаҳрида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 15-17 даража бўлади.

Об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража бўлади.

Об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 14-19 даража бўлади.

Об-ҳаво Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Об-ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 14-19 даража бўлади.

Об-ҳаво Тоғолди ва тоғли ҳудудларда:

Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.