Покистон бош вазирининг маслаҳатчиси мамлакат тез орада БРИКС га қўшилишини маълум қилди.
Покистон яқин келажакда БРИКС таркибига киришига умид қилмоқда, деди мамлакат бош вазирининг маслаҳатчиси Рана Ихсон Афзал Хон.
«Покистон БРИКСга қўшилиш учун ариза топширди ва шу борада умидларимиз катта. Менимча, яқин келажакда биз БРИКСга қўшиламиз. Аниқки, БРИКС — бу кучли форум бўлиб, жаҳон иқтисодиётининг муҳим қисмини ташкил этади», — дейди маслаҳатчи.
«Мен Покистон БРИКСнинг бир қисми бўлиши керак, деб ўйлайман. Умид қиламизки, бизнинг аризамиз қабул қилинади», — дея қўшимча қилади у.