Россия президенти БРИКС давлатлари ва уларнинг савдо ҳамкорлари ўртасида миллий валюталардан фойдаланишни маъқуллайди.
Бўлиб ўтаётган БРИКС бирлашмаси давлатларининг XVI саммитида Россия президенти Владимир Путин доллардан сиёсий мақсадларга эришиш воситаси сифатида фойдаланиш шундай йўл тутганлар учун хато эканлигини айтди.
«Доллар қурол сифатида ишлатилади. Ҳа, биз буни кўриб турибмиз. Ўйлайманки, бу шундай қилганларнинг катта хатоси, чунки доллардан фойдаланиш — у ҳали ҳам жаҳон молиясидаги энг муҳим восита — сиёсий мақсадларга эришиш воситаси сифатида ушбу валютага бўлган ишончни пасайтиради ва унинг имкониятларини камайтиради,» — деди Путин.
Россия эмас, «бошқа одамлар» шундай қилмоқда, дея таъкидлади у. «Ушбу вазиятда Россия муқобил вариантларни излашга мажбур. Биз доллар билан курашаётганимиз йўқ», — деб таъкидлади Путин.
Шунингдек, ҳужжатда таъкидланишича, мамлакатлар БРИКС давлатлари ва уларнинг савдо ҳамкорлари ўртасида миллий валюталардан фойдаланишни маъқуллайди.