Кобулдаги бозорда теракт юз берди

Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги бозорда 23 октябрь куни портлаш юз берди. Бу ҳақда Ariana News хабар берди.

Портлаш оқибатида 11 киши жароҳатланган, бир нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида одамлар гавжум Помир Cинема туманидаги иккинчи қўл кийим-кечак бозорида содир бўлган.

Ҳозиргача шифохонага 11 нафар ярадор олиб келинди. Улар орасида 3 ёшли қизча, 4 ёшли ўғил бола, 16 ёшли йигит, икки аёл ва олти эркак бор, улардан бири оғир аҳволда. Ушбу ҳужумдан жабрланган кўпчилик одамлар ўта оғир қашшоқлик шароитида яшайди, дейди Emergency ташикотининг Афғонистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Стефано Геннаро Смирнов.

Таъкидланишича, портловчи қурилмани жойлаштирган гумонланувчи қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.