Қишлоқдан кўра шаҳарда ажрашганлар сони кўпайиб кетган

Ўзбекистонда асосан неча ёшда ажралиш ҳолатлари кўпроқ кузатилаётгани маълум қилинди.

2024 йилнинг ўтган 9 ойида ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлганларга тўғри келган, яъни жами никоҳдан ажрашганларнинг 64,3 фоизини ташкил қилган.

Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита берган маълумотга кўра, никоҳдан ажралишлар 34 тани ташкил этиб, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга кўп.
Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши — эркаклар учун 35,2 ёшни, аёллар учун 32,4 ёшни ташкил этган.

Никоҳдан ажралишларнинг энг кўп улуши:

Тошкент шаҳрида 13 фоиз;
Андижон вилоятида 10,7 фоиз;
Фарғона вилоятида 10,6 фоиз;
Самарқанд вилоятида 10,2 фоиз;
Тошкент вилоятида 10,1 фоизга тенг бўлган.
Никоҳдан ажралишларнинг асосий қисми шаҳарларда 21,1 мингтани (62,0 фоиз), қишлоқларда эса 12,9 мингтани (38,0 фоиз) ташкил этган.